АсосийSiyosat

Раисий ва Токаев Самарқанд саммитидан сўнг учрашув ўтказди

'Раисий ва Токаев Самарқанд саммитидан сўнг учрашув ўтказди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Қосим-Жомарт Тоқаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.

Хусусан, Қозоғистон томони Эронга қисқа муддатда етказиб берилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини тайёрлаган.

Шунингдек, Қозоғистон томони Эрон томонининг ҳам худди шундай рўйхатини кўриб чиқишга ва қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш мақсадига эришишга  ҳисса қўшади.

Қозоғистон давлат раҳбари июнь ойида Теҳронда давлат раҳбарлари томонидан пойдевор қўйилган транзит-транспорт йўлаги муваффақиятли ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Мулоқот чоғида транзит юк оқимини янада ошириш мақсадида Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўл линияси салоҳиятини ривожлантириш муҳимлиги, шунингдек, мамлакатлар Каспий денгизи портлари орқали мунтазам паром қатнови имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.  

Қозоғистон президенти Эроннинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш истагини олқишлади ва мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиши минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаши ва унинг фаолиятига янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Эрон президенти ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлаб, Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Иброҳим Раиси эришилган келишувлар келгусидаги яқин ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишонч билдирди.

Якунда Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон Эрон билан ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлидан қатъий содиқ эканини таъкидлади ва Иброҳим Раиcийни Қозоғистонга таклиф қилди.

    Бошқа янгиликлар