АсосийSiyosat

Ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказиш таклиф этилди

'Ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказиш таклиф этилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлиги, ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олиши, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон раҳбари, аввало, иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий таъсирчанлигини ошириш ғоят муҳим эканини қайд этди.  

Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари иқтисодиётларининг бир-бирини ўзаро тўлдириб боришдаги афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд салоҳиятни максимал даражада оширишдан манфаатдор. Шу муносабат билан ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш таклиф этилди.

Мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатликнинг аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари Махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш тарафдори.

Ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказиш, унинг асосида ягона электрон платформа яратиш таклиф этилди.

    Бошқа янгиликлар