АсосийJamiyat

Қашқадарёда поезд уриб кетган 3 ёшли боғча боласи темир йўлга қандай келиб қолди?(видео)

'Қашқадарёда поезд уриб кетган 3 ёшли боғча боласи темир йўлга қандай келиб қолди?(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда боғча тарбияланувчиси бўлган 3 ёшли болани "Афросиёб" тезюрар поезди уриб кетгани ҳақидаги хабар ва ҳолат акс этган видеолар тарқалди. 

Маълумотларга кўра, воқеа 9 сентябрь куни соат 15:33 да Косон тумани "Қўнғиртоғ" МФЙ, Каманди қишлоғида Қарши—Мароқанд темир йўл йўналишида қатновчи "Афросиёб" юқори тезюрар электропоезди билан содир бўлган.

Назоратсиз қолдирилган бола боғча ҳудудидан чиқиб, яқин орадаги темир йўлга бориб қолган. Поезд йўлига чиқволиб кетаётганида "Афросиёб" тезюрар электропоезди уни уриб кетган. Олинган жароҳатлар оқибатида бола вафот этган.

3 ёшли бола боғчадан поезд йўлига қандай келиб қолди?  

Zamon.uz Қашқадарёдаги мудҳиш ҳодиса тафсилотларини ўрганди. 

Унга кўра, ушбу машъум ҳодисадан сўнг уй боғчаси ёпилган. Темир йўлда ишлаётган қўриқчилар поезд келиши  олдидан тўсиқлар назорат қилиб чиқилишини маълум қилган. Бироқ болани ҳеч ким кўрмаган.

Боланинг бувиси Маҳбуба Шарипованинг сўзларига кўра, набирасини боғчага келганига ҳали икки кун ҳам бўлмаган. Боладан хабар олиш учун боғча тарбиячисига соат 15:15ларда қўнғироқ қилинганда, (болани поезд уриб кетишидан 15 дақиқа аввал) тарбиячи уни  ўзи билан бирга эканлигини айтган. Бироқ соат 15:33 да болани поезд уриб, вафот этган. 

Ҳали 3 ёшга тўлмаган болакай 800 метр нарида жойлашган темир йўлга 15 дақиқада қандай етиб боргани ҳозирча жумбоқ бўлиб қолмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар