12 сентябрдан бошлаб "Uzbekistan Airways" Нукус-Мўйноқ-Нукус йўналишидаги қатновларни жорий қилмоқда. Қайд этилишича, жарён Мўйноқ ва Нукус аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ташкил қилинмоқда.
"Авиақатновлар душанба кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, фақат 9 сентябрь куни HY-012 Нукус – Тошкент йўналишида авиақатнов Мўйноқ аэропортига қўниб, йўловчиларни бортга қабул қилади ҳамда қуйида кўрсатилган жадвал бўйича амалга оширилади",-дейилади хабарда.
Маълумот учун, чипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпания агентларидан ёки www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан харид қилишингиз мумкин.






