АсосийJamiyat

Мусиқа фестивали сабаб Тошкентда бир қанча кўчалар ёпилади (харита)

'Мусиқа фестивали сабаб Тошкентда бир қанча кўчалар ёпилади (харита)'ning rasmi

Мазкур тартиб 9-11 сентябрь кунлари амал қилади, дея маълум қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Қайд этилганидек, бу кунларда "Tashkent Music Fest 2022" мусиқа фестивали ўтказилади. Шу муносабат билан қуйидаги бир неча кўчалар ёпилади:

— Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;

— Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;

— Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;

— Жаваҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача.  

"Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар