Андижон вилояти Асака шаҳри Асака автомобиль заводи билан бутун республикага ном таратган. Автомобиль саноати Ўзбекистон иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу ҳақда “UzAuto Motors” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу соҳада мамлакат алоҳисининг салмоқли қисми иш билан бандлиги таъминланган. Автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7-8 та иш ўрнини яратади. Бугунги кунда заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми 300 000 минг дона автомобиль бўлиб, ушбу қувват кундан кунга ортиб бормоқда.
Қолаверса, хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси раҳбарининг топшириғига биноан компаниянинг бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич транформация қилиш доирасида, GM GEM (General Motors Global Emerging Markets) платформасида янги Chevrolet Tracker ва Onix автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш амалга оширилди.
“Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмининг босқичма-босқич оширилиши, янги GM платформасида Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларини йиғишнинг бошланиши минглаб янги иш ўринлари, янги ишчи кучига бўлган талабни келтириб чиқармоқда.”– дейди UzAuto Motors ходимларни бошқариш дирекцияси раҳбари Илҳом Таиров.






