Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан "Ташаббусли бюджет" жараёни доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётганлиги юзасидан эътирозлар билдирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Молия вазирлиги томонидан текширув ишлари олиб борилиши маълум қилинди.
"Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шубҳали тўпланган овозлар деб топилган лойиҳалар бўйича Молия вазирлиги томонидан ушбу мурожаатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилади.
Ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади", – дейилади вазирлик муносабатида.
Таъкидланишича, овоз бериш жараёнининг муддати тугагач барча овозлар қайта текшириб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнлари жорий йилнинг 17 сентябрига қадар давом этади.






