Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Олмазор туманида таъмаки маҳсулотларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Фуқаро Д.Ю. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 125,7 млн сўмлик 9 950 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (таъмаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






