АсосийJamiyat

Байрам таътилидан Тошкентга қайтаётган самарқандлик талаба автоҳалокатга учраб, вафот этди

'Байрам таътилидан Тошкентга қайтаётган самарқандлик талаба автоҳалокатга учраб, вафот этди'ning rasmi

Кеча, 4 май, чоршанба куни Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган енгил машина автоҳалокатга учради. Бу ҳақда "Замон" нашри ёзмоқда. 

Маълум қилинишича, мудҳиш ҳодиса оқибатида машина ичида бўлган Тошкент ахборот технологиялари университети 4-курс талабаси ҳалок бўлди.

5 май, пайшанбадан ўқишлар бошланишини инобатга олиб, марҳум талаба ҳам 4 май куни Тошкентга йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзДЖТУ талабаси ўз жонига қасд қилгани хабар берилганди. 

    Бошқа янгиликлар