Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келганлиги сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида, фақат 2022 йил 5 май куни “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
HY-085 Тошкент – Фарғона 15:00 / 16:00
HY-086 Фарғона – Тошкент 17:00 / 18:00
HY-095 Тошкент – Наманган 19:00 / 20:00
HY-096 Наманган – Тошкент 21:00 / 22:00
Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com дан сотиб олиш мумкин.
Шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан ҳам чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд.
Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00






