Вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 14 апрель куни Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.
Ангор-Жарқўрғон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Nexia 3" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган яна бир "Nexia 3" билан тўқнашади. Натижада машиналар бирида ёнғин юзага келган. Йўловчилардан 23 ёшли эркак, шу ёшдаги аёл ҳамда ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб шу жойнинг ўзида вафот этган.
Автоҳалокат сабаблари ўрганилганида ҳар икки ҳайдовчининг гувоҳнома олганига ҳали 3 йил бўлмагани аниқланган.






