АсосийJamiyat

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янги ваколатхоналари очилди

'Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янги ваколатхоналари очилди'ning rasmi

Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Давлат қурилиши академиясида ўтказилган тайёрлов курсидан ўтганларга сертификат топшириш маросими ўтказилди.  

Тайёрлов курслари хорижда янги ташкил этиладиган ваколатхоналар учун малакали ходимларни тайёрлаш мақсадида очилган.

Эндиликда Россия Федерациясининг Тула, Воронеж, Волгоград, Нижегород, Иркутск, Амур вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Перм ўлкалари, Ханти-Мансийск автоном округи, Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янги ваколатхоналари очилиши ҳисобига хориждаги вакиллик институти географияси янада кенгаяди.

Ҳозирда Агентликнинг Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибрск, Екатеринбург шаҳарлари, Корея Республикасининг Кванджу шаҳрида ваколатхоналари фаолият юритиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар