АсосийDunyo

"Фақат самолёт бўлаклари топилган" Ҳалокатга учраган "Boeing 737" бўйича қўшимча маълумот берилди

'"Фақат самолёт бўлаклари топилган" Ҳалокатга учраган "Boeing 737" бўйича қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Аввалроқ "China Eastern Airlines"га тегишли Boeing 737 йўловчи самолёти Хитой жанубида ҳалокатга учраганини маълум қилгандик.

Хабарларга кўра, бортда 133 киши бўлган.

Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётгани қайд этилганди, бироқ қутқарувчилар ҳамон ҳалокатда тирик қолганларни ёки йўловчилар ва экипаж аъзоларининг жасадларини топгани йўқ.

Хитой телевидениеси бу ҳақда хабар берган.  

"Ҳозирга қадар, қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, воқеа жойида ҳалокатга учраган самолётнинг бўлаклари топилган, бироқ бедарак йўқолганлар ҳали топилмаган", — деб хабар беради телеканал (Москва вақти билан 04.50).

Маълум қилинишича, қидирув ишлари давом этмоқда. Тоғли ҳудуд бу ишоар учун катта қийинчилик туғдираётгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар