АсосийJamiyat

Карантин сабабли ёпилган Сирдарёдаги Ўзбекистон – Тожикистон чегара божхона пости қайта тикланди

'Карантин сабабли ёпилган Сирдарёдаги Ўзбекистон – Тожикистон чегара божхона пости қайта тикланди'ning rasmi

2020 йил март ойида бутун дунёда пандемия эълон қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасидаги чегара божхона постлари вақтинчалик фаолиятини тўхтатган эди. Жумладан, Сирдарёдаги Ўзбекистон – Тожикистон чегара божхона пости ҳам. 

ОАВ нинг хабар беришича, Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудида жойлашган “Ховособод” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланди. Яхши қўшничилик муносабатлари “Ховособод” чегара божхона постининг қайта тикланиши икки давлат аҳолиси, айниқса чегара олдида истиқомат қилувчи аҳоли учун катта қулайлик яратади.

Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинган.

    Бошқа янгиликлар