АсосийJamiyat

Ўзбекистон бўйлаб «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови бўлиб ўтмоқда

'Ўзбекистон бўйлаб «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида иқтидорли ёшларни кашф қилиш учун «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови эълон қилинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Матбуот хизмати Darakchi.uz'га маълум қилди.

Танловда ёш иқтидорлардан:

  • Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши;
  • Аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлиши;
  • IQ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги;
  • Турли танловларда ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги диплом, сертификат ёки тавсияномага эга бўлиши сўралади.

Уч босқичдан иборат танловнинг  биринчи босқичи жорий йилнинг феврал-март ойларида туман (шаҳар)ларда бўлиб ўтиши белгиланган. Жумладан:

 Андижон вилояти - Жалақудуқ тумани;

 Андижон вилояти - Хўжаобод тумани;

 Фарғона вилояти - Қува тумани;

 Жиззах вилояти - Бахмал тумани;  

Ҳар битта тумандан энг яхши деб топилган 5 та лойиҳа танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритади ва БҲМнинг 5 баробари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Юртимизнинг чекка ҳудудларидан ёш иқтидорларни кашф қилиш мақсадида ўтказилаётган ушбу  танлов орқали истеъдодли ёшлар босқичма-босқич саралаб олинмоқда.

    Бошқа янгиликлар