АсосийDunyo

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 6 млн кишига яқинлашди

'Дунёда коронавирус қурбонлари сони 6 млн кишига яқинлашди'ning rasmi

Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 445 125 810 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда. 

Пандемия бошланганидан буён 5 994 937  киши вафот этган.

Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 79 265 726  нафар, вафот этганлар сони 958 437 нафарни ташкил қилди.

Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 42 962 953 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 515 036 ни ташкил қилади.

Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 29 40  800 киши касалланган, улардан 652 126 киши вафот этган.

    Бошқа янгиликлар