Ўзбекистон енгил атлетикачиси Роксана Худоёрова Австралиядаги халқаро мусобақада иштирок этмоқда. У бугун яна бир йўналишда медаль қўлга киритди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабарига кўра, Токио-2020 иштирокчиси Роксана бу гал узунликка сакраш дастурида қатнашиб, кумуш медалга сазовор бўлди. У мусобақада 6.12 м натижа қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Худоёрова кеча уч ҳатлаб сакраш дастурида 13.60 м кўрсаткич билан олтин медални қўлга киритган.






