"Женоа" клуби бош мураббий Андрей Шевченкони истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, Шевченко "Женоа"ни қабул қилиб олганига икки ой бўлганига қарамай, кўрсатган натижалари туфайли ҳамкорлик тўхтатилди.
45 ёшли украиналик мутахассис қўл остида жамоа 11та учрашувда майдонга тушди. А Серияда 9та ўйинда 3та дуранг ва 6та мағлубиятни қабул қилиб олди. Италия кубогида эса 1та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этилди.






