АсосийJamiyat

Қашқадарёда уч эгизак қиз туғилди. Уларга Фарангиз, Меҳрангиз ва Паризода исмлари қўйилди

'Қашқадарёда уч эгизак қиз туғилди. Уларга Фарангиз, Меҳрангиз ва Паризода исмлари қўйилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги туғуруқхонада бир кунда уч нафар эгизак қизалоқ ва Фотима-Ҳусан исмли чақалоқлар дунга келди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Гулилайло Тугалова хабар берди.

Қайд этилишича, Фарангиз, Меҳрангиз ва Паризода исмли қизалоқлар Жамшид Сатторов ҳамда Муҳсина Суннатовалар хонадонида дунёга келган. Фотима ва Ҳусан исмли эгизак чақалоқлар тумандаги Аҳмедовлар оиласида туғилган.

«Эгизак қизалоқлар 2022 йилнинг 11 январь куни Хўжаҳайрон қишлоғида яшовчи Жамшид Сатторов хонадонида туғилган. Қизалоқлар муддатидан олдин туғилган бўлса-да, аҳволи яхши. Айни кунда шифокорлар назоратида», — дейди Гулилайло Тугалова.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарининг қўшимча қилишича, айни шу куни туман марказида яшовчи Аҳмедовлар оиласида ҳам икки нафар эгизак — Фотима ва Ҳусан исмли чақалоқлар дунёга келган.

 

    Бошқа янгиликлар