Когон тумани Истиқбол МФЙ да яшовчи фуқаро Б.Р.Бухоро туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, "Голд авиа сервис" МЧЖ га қарашли авикассадан "Тошкент-Дубай-Нарито” йўналиши бўйича 14 970 000 сўмга авиачипта харид қилганлигини, аммо маълум сабабларга кўра учиб кета олмаганини ҳамда авиачипта пулини қайтаришларини сўраб авиакасса раҳбариятига кўп маротаба қилган мурожаатлари асоссиз рад этилганидан норозилигини билдириб, амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат жойига чиқиб ўрганилди дея хабар бермоқда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, "Голд авиа сервис" МЧЖ раҳбар ва ишчи ходимларига амалдаги қонун-ҳужжатлари талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай истеъмолчининг мурожаати эътиборсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритиб, истеъмолчининг ҳуқуқларини судда ҳимоя қилиб судда ютиб чиқади ва суд қарорига асосан жавобгарлар "Голд авиа сервис" МЧЖ, “CАНААН-ГРОУП”МЧЖ ва “Airline and travel management campany” МЧЖ ва Flydubai авиакомпаниясидан фуқаро Б.Р.нинг фойдасига етказилган 14 776 653 сўм моддий зарар, етказилган 1 000 000 сўм миқдордаги маънавий зарар ва почта харажати учун 17 150 сўм жами 15 793 803 сўм ундириб беришга эришилди.






