АсосийJamiyat

Хоразмда қалбаки акциз марка билан елимланган алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди

'Хоразмда қалбаки акциз марка билан елимланган алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди'ning rasmi

Хоразм вилоятида савдо дўконида қалбаки акциз марка билан елимланган алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Урганч шаҳар, Ҳазорасп ва Хонқа туманларидаги 4 та алкоголь маҳсулоти билан савдо қилувчи дўконларда жами 11 808 дона алкоголь маҳсулотларидаги акциз маркалари “Давлат белгиси” ДУК босма фабрикасида ишлаб чиқарилмаганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар