АсосийDunyo

"Коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлишда давом этади" — ЖССТ вакили

'"Коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлишда давом этади"  —  ЖССТ вакили'ning rasmi

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, дунёда коронавируснинг янги штаммлари ҳали пайдо бўлишда давом этади ва соғлиқни сақлаш тизимига босим ҳали кўп сезилади.

 "Пандемиянинг тугаши "узоқ эмас", аммо қийинчиликлар ҳеч бўлмаганда баҳоргача сақланиб қолади",-дейди Девид Набарро, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус бўйича махсус вакили.

"Биз марафондан ўтмоқдамиз, деб қўрқаман, лекин ҳозирча  охирига етдик деб айта олмаймиз",- дейди у. 

Мутахассисларнинг таҳминларига кўра, оғир коронавирус ҳолати яна уч ой давом этиши мумкин. Бироқ, пандемияга барҳам бериш йўлида тўсиқлар ҳали кўп бўлади.

Маълумот учун, нафақат дунёда, балки Ўзбекистонда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашмоқда. Кеча 600 нафардан ортиқ кишида инфекция аниқлангани ҳақида ёзгандик.

    Бошқа янгиликлар