Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) Чегара хизмати ходимлари жамиятга зид ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилиб, 366 кишини қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди,деб ёзади ТАСС.
"Чегара қўшинларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан аксилтеррор операцияси бошланиши билан мустақил равишда ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган гуруҳлар таркибида ҳам жамиятга зид ҳаракатларда қатнашганликда гумон қилиниб, 366 нафар шахс қўлга олинди, улардан олти нафари қаршилик кўрсатиш чоғида жароҳат олган”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқармада Чегара хизмати бўлинмалари доимий жанговар шай ҳолатда эканлиги, чегара қўриқлаш кучайтирилган режимда амалга оширилаётгани таъкидланади.
Маълумотларга кўра, қўлга олиш чоғида 30 та қурол, 245 та ўқ-дори, иккита совуқ қурол, саккизта радиостанция ва тўртта ўқ ўтказмайдиган жилет мусодара қилинган.
"Қўлга олинганлардан 200 дан ортиқ мобил телефонлар, рақамли жиҳозлар, истеъмол товарлари ва катта миқдордаги молиявий маблағлар олиб қўйилди. Шунингдек, улар ҳаракатланаётган 29 та транспорт воситаси, диний адабиётлар ва ноқонуний митинглар ўтказиш тартиби бўйича қўлланмалар олиб қўйилди", - дейилади хабарда.






