ЖССТ "дельтакрон" текширув вақтиба намунанинг ифлосланишидан келиб чиққан бўлиши мумкин, деган фикрда. Бу ҳақда РИЯ Новости ёзмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дельтакрон вируснинг иккита вариантининг бирикмаси эмас, деб ҳисоблайди, улар бу номдан фойдаланмасликка чақиришди.
Будан ташқари, ЖССТ Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария грипп ва Covid-19нинг бир вақтда касаллигини билдирувчи "флурон" тушунчасидан фойдаланмасликни таклиф қилди.
"Бу сўз вируслар/вариантларнинг комбинациясини назарда тутади ва бу содир бўлмайди. "Дельтакрон" эҳтимол кетма-кет текширув пайтида ифлосланган",- деб ёзди у Twitter'даги саҳифасида.
Коронавируснинг янги штамми топилгани ҳақида аввалроқ Кипр университети биология фанлари факультети профессори Леонтиос Times нашрига хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, олимлар янги версия "дельта" ва "омикрон" гибридига айланган, шунинг учун у "дельтакрон" номини олган, деган хулосага келган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Михалис Хадзипанделаснинг таъкидлашича, штамм расмийларни хавотирга солмайди, чунки у аллақачон айланиб юрган иккита мутацияни бирлаштиради. Шунингдек, "дельтакрон" ни ҳали янги штамм деб атамасликка чақиришмоқда. Уни янги штамм деб аташга ҳали эрта эканлиги эълон қилинди






