АсосийJamiyat

1 январдан хорижий тиллардан сертификатга эга бўлган давлат ходимлари учун қўшимча ҳақ тўланади

'1 январдан хорижий тиллардан сертификатга эга бўлган давлат ходимлари учун қўшимча ҳақ тўланади'ning rasmi

Жорий йилнинг 19 май санасида “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорга кўра:

  • 2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади;
  • шунингдек, 2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

    Бошқа янгиликлар