2021-йил 19-август куни Иштихон тумани Бўстон МФЙ Бўстон қишлоғида яшаган 2005-йилда туғилган Жавбўриева Ирода Бобур қизи яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани тўғрисида хабар берган эдик.
Хабар ижтимоий тармоқларда тарқатилгандан сўнг, кўплаб тармоқ фаоллари, юртдошларимиз бунга бефарқ бўлишмаган.
Қиз йўқолганлиги тўғрисидаги эълонни кўрган ижтимоий фаол фуқаролар томонидан келиб тушган малумотга асосан, соат тунги 4:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Иштихон тумани ИИБ ходимлари томонидан Жавбўриева Ирода Қарши шаҳри ҳудудидан аниқланиб, соғ-саломат уйига қайтарилди.
Самарқанд вилояти ИИБ барча ижтимоий фаол ватандошларимиз, хабарни тарқалишида кўмак берган журналист ва блогерларга, миннатдорчилик билдирди.






