АсосийJamiyat

Самарқандда "МАN" русумли юк автомашинаси ёниб кетди (видео)

'Самарқандда "МАN" русумли юк автомашинаси ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Самарқанд вилояти Жомбой туманида "МАN" русумли юк автомашинаси ёниб кетганлиги ҳақида видеолар тарқалди.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг️ маълум қилишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 04:00 ларда, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг  1079 километрида "Тошкент-Самарқанд" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, "МАN" русумли юк автомобилининг юкхонасидаги музлатгичда қисқа туташув содир бўлган ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ушбу ёнғин транспорт воситасининг кабина қисмига ҳам таъсир этган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

️Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишлари сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар