АсосийJamiyat

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш нимага керак?  

'Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш нимага керак?  'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фуқаролар томонидан ва ижтимоий тармоқларда ушбу қарор лойиҳаси бўйича бир қатор саволлар берилиб, кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

 Умуман ушбу қарорни ишлаб чиқиш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини қабул қилишнинг долзаблиги нимада эди?

" Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишнинг долзарблиги шундаки, ишбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базанинг замон талабларига жавоб бермаслиги ҳамда давлат ҳокимияти органлари қабул қилган идоравий одоб-ахлоқ қоидаларида белгиланган талабларнинг тарқоқ эканлигидадир.

Шунингдек, Умум қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактларда ушбу ҳужжатларни қабул қилган ДАВЛАТЛАР ўз ҳудудида яшовчи шасхларнинг ирқи, жинси, тили, дини, сиёсий ва бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва бошқа ҳолатлардан қатъи назар бирор бир айирмачиликсиз уларнинг ушбу Пакт билан белгиланган ҳуқуқларини таъминланилиши кераклиги белгиланган.

Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда “Давлат” деганимизда биз кимни тушунамиз албатта биринчи навбатда давлат хизматчиларини. Шу сабабли, ҳам ишимизда ХОЛИСЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ва 130 дан ортиқ миллат ва эллатлардан, турли дин ва конфессиялардан иборат аҳолимизга халол хизмат қилишимиз учун ҳам бундай талаб белгиланмоқда.

Ҳужжат билан барча давлат хизматчилари учун мажбурий бўлган одоб-ахлоқ қоидаларининг ягона стандарти жорий қилинмоқда.

Одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси 6 та боб ва 53 та моддадан иборат бўлиб, давлат хизматчиларининг давлат органи ва ташкилоти зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда риоя қилиши лозим бўлган талабларни ўз ичига қамраб олган."

    Бошқа янгиликлар