Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 28 гектар ерда жойлашган ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари 266,4 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда E-AUKSION расмий каналида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, бугун, 13 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган давлат мулки бўйича 3 нафар иштирокчи ўртасида қизғин баҳс борди.
Бошланғич нархи 204 млрд. сўм бўлган давлат мулки 1 соат 23 минут давом этган савдода 15 қадам нархи оширилиб 266,4 млрд. сўмга сотилди.
Савдода “Do'mbrobod city group” МЧЖ ғолиб ва “Build power” МЧЖ резерв ғолиб деб топилди.






