Президентнинг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Фармон лойиҳасига кўра, 2022 йилда 3-январ —душанба, 4-январ —сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда.
Демак, Фармон қабул қилинса барча ходимлар 5 кун: 31-декабр, 1-4-январ кунлари дам олишлари мумкин!
Маълумот учун: барча ходимларнинг Янги йилда 3 кун (31-декабр, 1-2-январ кунлари) дам олишлари аниқ! Агар юқоридаги фармон қабул қилинса унда барча ходимлар 3-4-январ кунлари ҳам яъни жами 5 кун дам олишлари мумкин бўлади.






