АсосийJamiyat

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Фанлар академияси қўшма докторантура дастурини йўлга қўймоқда

'Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Фанлар академияси қўшма докторантура дастурини йўлга қўймоқда'ning rasmi

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркия Фанлар Академияси Президенти  Музаффер Шекер билан учрашди. Маълум бўлишича, учрашувда мамлакатлар ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида, хусусан физика-математика, биология ва кимё соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, томонлар қуйидаги масалалар бўйича келишувга эришишган.

  •  Икки томондан "3+3" (уч киши турк томонидан, уч киши ўзбек томонидан) форматда молиялаштирадиган Туркиядаги илмий ва таълим муассасаларида докторантура дастурини йўлга қўйиш. Келгуси йилдан докторантлар сонини "5+5" форматига  ва босқичма-босқич янада кенгайтириш;
  •  Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида Туркия Фанлар академияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасидаги илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  •  Ўзбекистондаги илмий кенгашларга Туркия олимларини жалб қилиш ва Давлат илмий-техник дастури доирасидаги лойиҳаларга турк олимларининг хулосасини олиш амалиётини йўлга қўйиш;
  •  2022 йилдан бошлаб 20 нафар олимларнинг Туркиядаги қисқа муддатли (3 ойлик) илмий малака ошириш курсларини ташкил этиш.

"Суҳбат сўнгида алоқаларнинг асосий йўналишлари белгиланган ҳамкорлик келишуви имзоланди",-дея маълум қилинади хабарда.

Бошқа янгиликлар