Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Янги тарифлар жорий қилиниши тўғрисида”ги қарори лойиҳасида эълон қилинди.
Ҳужжат билан шаҳар йўловчилар транспорти - автобус ва метрополитенда йўл ҳақи бир йўловчи учун – 1 700 (бир минг етти юз) сўм этиб белгианмоқда. Шунингдек, бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун - 3 000 (уч минг) сўм миқдорда ҳақ олинади.
Маълумот учун, мос равишда транспорт карталарининг тариф режалари нархи ҳам оширилади.
Қайд этилишича, бундан Тошкент шаҳрида умумий фойдаланиладиган транспортда йўлкира ҳақини тўлашда транспорт карталаридан фойдаланувчи йўловчилар қамровини ошириш ва табақалашган тарифлар жорий этиш орқали шаҳар йўловчилар транспорти корхоналари молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини ошириш, йўловчи ташишдан кўрилаётган зарар миқдорини камайтириш мақсад қилинган.






