Бугун, 13 декабрь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. "Ўзгидромет" маълумотига кўра, ёмғир қорга айланиши мумкин.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиқ, шимолда 2° совуқ-3 илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.






