АсосийJamiyat

"Руль бошқарувини йўқотгани сабаб..." Катта тезликда "Isuzu" га урилган "Lada" мажағланиб кетди

'"Руль бошқарувини йўқотгани сабаб..."   Катта тезликда "Isuzu" га урилган "Lada"  мажағланиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10 ларда, Қашқадарё вилоятида аянчли ЙТҲ юз берди.

ЙҲХББнинг маълум қилишича, ҳодисага ҳайдовчинининг катта тезликда ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотгани сабаб бўлган. 

"Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлининг 31-километрида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Т.Б. "Ваз-2103" русумли автомобилни юқори тезликда бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобус билан тўқнашган",-дея маълум қилинади хабарда.

Натижада, "Ваз-2103" русумли автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобиль йўловчиси, 2013 йилда туғилган Э.А. ва "Isuzu" йўловчиси М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан айни дамда Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар