Бухоро вилоятидаги кўп тармоқли тиббиёт марказида илк марта 43 ёшли эркакда буйрак трансплантацияси амалга оширилди.
ЎзАнинг ёзишича,тиббиёт марказида кўплаб мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган, бироқ буйрак трансплантацияси биринчи маротаба республиканинг етакчи мутахассилари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
"Ўзида мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга розилик билдирган биринчи бемор 43 ёшли Фахриддин Бафоев бўлди", – дейди марказ директори Абдураҳмон Норов.
Таъкидланишича, у бемор неча йилдан буён буйрак етишмовчилиги билан даволаниб келади. Буйрак кўчириш учун хорижга чиқишга имкони бўлмагани сабаб Ўзбекистонда йўлга қўйилган амалиётга розилик билдирган.
Маълумотга кўра, Фахриддин Бафоевга ўзининг синглиси донорлик қилган.






