Бугун,12 декабрь куни таҳминан соат 15:00 да Чилонзор тумани Дўмбиробод чорраҳасида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 70-сон маршрут бўйича ҳаракатланувчи "Исузу" русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни бажара олмасдан, бир нечта автомобиллар: "Labo" , "Spark" , "Nexia-3" , "Matiz" ва яна бир "Matiz", "Lacetti" ,шунингдек, "Nexia-2" тўқнашувига сабаб бўлган.
Оқибатда автобус йўловчиси ва "Лабо" ҳайдовчисига шикаст етган. Таъқидланишича, уларга вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
"Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда", -дейилади хабарда.






