АсосийSport

Таэквондо ИТФ: ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионатида иштирок этади

'Таэквондо ИТФ: ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионатида иштирок этади'ning rasmi

Шу йилнинг 14-18 декабр кунлари Белорус давлати пойтахти Минск шаҳрида таеквондо ИТФ бўйича 14-17 ёшлилар ҳамда фахрийлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон номидан 21 нафар спортчимиз иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 16-20-декабр кунлари Минск шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари ҳам ташкил этилади. Ушбу нуфузли мусобақада 64 нафар таеквондочимиз иштирок этиш учун ариза беришган.

Ўзбекистон таеквондо ИТФ ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон спорт делегацияси эртага, 13 декабр куни Минск шаҳрига учиб кетади.

    Бошқа янгиликлар