Ижтимоий тармоқларда “Участка нозири 59 ёш отахонни доимий мажбурий меҳнатга жалб қилиб келгани айтилмоқда” сарлавҳали остида видео эълон қилинган.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
Чилонзор тумани 1-сон ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори подполковник О. Маматов профилактика инспекторлари лейтенант А. Сафаров ва профилактика инспектори ёрдамчиси Н. Махмадиёровлар билан бирга чиқинди тўплаш пункти ишчиси – муқаддам судланган 59 ёшли Нуриддин Z.ga мунтазам спиртли ичимлик ичиб фуқароларнинг тинчлигини бузганлиги учун танбеҳ беришган. Ходимлар уни ҳудудни ободонлаштириш ишларида қатнашишга чақиришган. Аммо Нуриддин З. буни рад этгач, у ва ички ишлар органи ходими ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Профилактика инспекторига нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув натижалари бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.






