Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, қонунчиликни кучайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
1. Қонунчиликка „таъқиб этиш“ (stalking) тушунчасини киритиш ҳамда таъқиб остида қолган хотин-қизларга ҳам ҳимоя ордери бериш тизимини жорий этиш;
2. Иш ёки ўқишдаги жабрланувчи ва тазйиқ ўтказган шахс ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни чеклаш;
3. Хотин-қизларнинг интим фото-видеоларини тарқатганлик учун алоҳида жавобгарликни белгилаш;
4. Шелтерлар сонини кўпайтириш. Бунда тадбиркорларга имтиёзлар бериш;
5. Аёлларга «гап отиш», нафсониятга тегиши мумкин бўлган гап-сўзларни айтишни тақиқлаш ва ушбу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик чорасини белгилаш.






