АсосийDunyo

Туркманистон йил охиригача Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади

'Туркманистон йил охиригача Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади'ning rasmi

Туркманистонда ҳукумат йиғилишида гуманитар юкларни тайёрлаш бўйича мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов буйруқ имзолади. Бу ҳақда таржумон.уз «Нейтрал Туркманистон» газетасига таяниб хабар бермоқда.

Буйруққа кўра, «Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати вазирликлари, «Туркмангаз» давлат концерни, Сейди нефтни қайта ишлаш заводи, «Туркманбоши» нефтни қайта ишлаш комбинати ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи рўйхатда кўрсатилган товарларни Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида топшириш» кўзда тутилган.

Тахминан 2 ҳафта олдин Ашхободда бўлиб ўтган ЭКО саммитида Туркманистон раҳбари жанубий қўшнисига зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирган ва 4 декабрь куни уни тайёрлаш бўйича тўғридан-тўғри топшириқ берган эди.

    Бошқа янгиликлар