АсосийJamiyat

Избосканда бошланғич синф ўқитувчиси синфда кимни ёки нимани ҳақоратлади? ХТВ вазиятни ўрганди

'Избосканда бошланғич синф ўқитувчиси синфда кимни ёки нимани ҳақоратлади? ХТВ вазиятни ўрганди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи томонидан ўқувчиларга номақбул сўзлар ишлатаганлиги тасвири туширилган видеолавҳани Халқ таълими вазирлиги изоҳлади.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Избоскан туманидаги 3-умумтаълим мактабида юз берган. Ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилганда, синфни мактабга бўлиб ўтиши режалаштирилган маданий тадбирга тайёрлаш жараёнини мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Р видеотасвирга олиш вақтида уяли алоқа воситасининг қуввати тугаш сигналини берганлиги туфайли ноўрин сўзларни ишлатиб юборишига сабаб бўлганлиги маълум қилинди.

"Халқ таълими вазирлиги барча устоз-педагоглардан устозлик касби шарафли ва улуғ касб эканлигини, ҳар бир педагог ёш авлодни ақлан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялаш каби масъулиятли вазифани бажаришда устозлик номига доғ туширмасликни ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини талаб қилади" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар