АсосийDunyo

Гарри Поттернинг биринчи нашри кимошди савдосида рекорд даражада сотилди

'Гарри Поттернинг биринчи нашри кимошди савдосида рекорд даражада сотилди'ning rasmi

АҚШда Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг қаламига мансуб Гарри Поттер ва сеҳргарнинг тоши” романининг биринчи нашри Heritage Auctions кимошди савдосида сотилди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Қайд этилишича, қаттиқ муқовали китоб рекорд даражада - 471 минг долларга сотилди. Бу китоб ХХ аср учун энг қиммат китоб ҳисобланади. 

Маълумот учун, мазкур китоб 1997 йилда Bloomsbury Publishing томонидан нашр этилган. Китоб 500 нусхада чоп этилган. Китобларнинг аксарияти кутубхона ва мактабларга жўнатилган.

Бошқа янгиликлар