Тошкент шаҳрида “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугунги кун ҳамюртларимиз учун омадли ўтмоқда. Ҳозиргина -67 кг вазн тоифасида медаллар учун курашда спортчимиз Достон Ёқубов 2 та олтин битта кумуш медалини терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйди.
Достон даст кўтариш машқида 144 кг натижа билан иккинчи ўринни банд этган эди. Силтаб кўтариш машқида эса ҳамюртимиз 180 кг тошни ўзига бўйсундириб, силтаб кўтаришда ва икки курашда барча рақибларини ортда қолдирди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ, -67 кг:
1. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 324 кг (144+180)
2. Франсиско Москера (Колумбия) – 316 кг (137+179)
3. Зулфат Гараев (Россия) – 315 кг (146+169)






