АсосийDunyo

Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик ишчилар бўлган автобус ЙТҲга учради

'Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик ишчилар бўлган автобус ЙТҲга учради'ning rasmi

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ишчиларни олиб кетаётган автобус билан содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар сони 11 нафарга етди, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси сайтида, дея ёзди "interfax".

"Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида 11 киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилган, автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган", — дейилади хабарда.

Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш вазири ўзининг инстаграм саҳифасида етти нафар жабрланувчи Арзамасдаги тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилганини айтган. Тиббиёт муассасаси жароҳатланганларни қабул қилишга тайёрлигини, навбатчи бригадаси травматологлар, жарроҳлар ва анестезиологлар билан мустаҳкамланганини таъкидлади.

Кейинроқ вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистларга ЙТҲ содир бўлган жойдан 10 нафар жабрланувчи (Ўзбекистон фуқаролари) тиббий кўрикдан ўтказилгани ва уларни касалхонага ётқизишга ҳожат йўқлигини маълум қилди. “Улар яшаш жойи бўйича амбулатор даволанишга юборилди”, — дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар