АсосийJamiyat

Ўзбекистон қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад олгани маълум бўлди

'Ўзбекистон қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад олгани маълум бўлди'ning rasmi

 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 22,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 80,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, бу йил Ўзбекистонда етиштирилган қовун ва тарвузлар 23 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,2 минг тоннага камайган.

Ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг  кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагилар:

  • Қозоғистон – 33,3 минг тонна;
  • Россия – 20,2 минг тонна:
  • Қирғиз Р. – 13,8 минг тонна
  • Украина – 5,6 минг тонна;
  • Латвия – 2,9 минг тонна;
  • Беларусь – 1,4 минг тонна;
  • Тожикистон – 1,4 минг тонна;
  • Германия – 1,2 минг тонна.

    Бошқа янгиликлар