"Самарқанд" халқаро аеропорти 10-декабрдан минтақавий ва халқаро қатновларга хизмат кўрсатишга тайёр.
Айни пайтда, узунлиги 3 105 метр ва кенглиги 60 метрлик учиш-қўниш йўлаги, самолётлар учун 24 та тураргоҳ, учжш ёлакчаси ва перронни ўз ичига олган янги аеродром комплекси қурилиши тўлиқ якунланди. Шунингдек, аеродром мажмуасида ИКАО иккинчи тоифасига мос келадиган, замонавий, энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва қўниш тизими орнатилган. Аеровокзал мажмуасининг қурилиши давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Самарқанд" аеропорти 20-октябр куни янги аеродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ёпилган эди. Авиарейслар республиканинг бошқа – "Навоий", "Бухоро", "Қарши" халқаро аеропортларига вақтинча ёналтилиб, йўловчилар учун Самарқандгача ер усти қатнови ташкил қилинган эди.






