АсосийJamiyat

Деновдаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

'Деновдаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура'ning rasmi

7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида портлаш содир бўлган эди. 

Савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Республика Бош прокурорининг матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар