Учкўприк туманида фуқаронинг 23,7 млн сўмини қўлга киритган МФЙ раиси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “Т” МФЙ раиси М.М. фуқаро Ш.га имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан унинг 23,7 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 3 млн сўмини қайтарганлиги ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






