Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич янги шартнома имзолади. Бу ҳақда soccer.ru хабар берди.
Қайд этилишича, 55 ёшли мутахассис 2024 йилга қадар янги шартнома имзолади. У 2017 йилдан буён Хорватия терма жамоасини бошқариб келмоқда.
Маълумот учун, Далич қўл остида Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018да финалга қадар етиб борган ҳамда ҳал қилувчи баҳсда Францияга ютқазиб қўйган.






