Натижада "Damas" ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда Навоийда "Қорақата" пости яқинида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетгани айтилаётган хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоятидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида "Damas" русумли автомашина қарама қарши томонга чиқиб кетиб ҳаракатланиб келаётган “DAF” русумли юк машинасига бориб урилган. Натижада "Damas" русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






